ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ироқнинг ИШИД назорат қилган ҳудудларда икки юздан ортиқ оммавий қабрлар аниқланди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқаруви ҳисоботида айтилган. РИА Новости хабарига асосан.
Ҳужжатни БМТнинг Ироққа кўмак бериш Миссияси ва инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ офиси тайёрлади.
БМТ мутахассислари фикрига кўра, Ироқ ҳукумати маълумотларига асосланган ҳолда 202 та оммавий қабрлар ҳужжатлаштирилди.
“Кўпчилиги Найнава (95), Киркук (37), Салах-ад-Дин (36) ва Анбар (24). БМТнинг Ироққа кўмак бериш Миссияси ва инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ офиси ҳисобига кўра, ушбу жойларда 6000 дан 12000 дан ортиқ қурбонлар дафн этилган”, - дейилган ҳисоботда.
Экспертлар шу ҳудудларда янада кўпроқ қабрлар бўлиши мумкинлиги деб ҳисоблашмоқда.
Кўмиб юборилганлар орасида – аёллар, болалар, имконияти чекланган инсонлар, ироқлик ҳарбийлар, полиция ходимлари ва баъзи хорижий вакиллар борлиги қайд этилган.
Ҳисобот чоп этилаётган вақтда мутахассислар томонидан 23 та жой очилиб, у ердан 1258 нафар кишининг жасади чиқарилди. Барча қолдиқлар содир этилган жиноятларнинг характерини аниқлаш, шу жумладан уларни ҳарбий, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид деб ҳисоблаш мумкин.
“Бу қабрларда ИШИД ҳуқуқи ва ғояларга эргашмаган, этник ва диний озчилликни ташкил қилувчи инсонлар вахшийларча ўлдирилган. Уларнинг яқинлари аслида нима бўлганини билиши ҳақи бор”, - деди инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишел Бачелет.
Экспертлар жасадларни эксгумация, ташиш, сақлаш, аниқлаш ва яқинларига қайтариш бўйича халқаро ҳамжамиятни керакли моддий ва техник ёрдам беришга чорлашди.