Россия ИШИД гуруҳлари тарқалиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБойцы отряда народного ополчения "Соколы пустыни" демонстрируют флаг запрещенной в РФ ИГИЛ.
Бойцы отряда народного ополчения Соколы пустыни демонстрируют флаг запрещенной в РФ ИГИЛ. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазирлиги вакили сўзларига кўра, халқаро террорчилик уюшмаси тарафдорлари Яман, Миср, Ливия, Сомали, Афғонистон, Индонезия, Филиппин, шунингдек Европа Иттифоқи давлатларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Сурия-Ироқ чегараси орқали экстремистик қарашларни қўллаб-қувватловчи 50 мингдан ортиқ киши ўтди. Улар ўз ватанларига ёки бошқа давлатларга қайтиб бориши ИШИД террорчилик уюшмасининг гуруҳлари тарқалиш хавфини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Пекиндаги хавфсизлик масалалари бўйича халқаро форумда маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Турецкие полицейские - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди

“Жанговар ҳаракатлар зонасига кўплаб хориждан жангарилар келиши кузатилмоқда. Хусусан, Сурия-Ироқ чегараси орқали дунёнинг 100 та мамлакатидан бўлган 50 мингга яқин киши ўтди. Улар ўз ватанларига ёки бошқа давлатларга қайтиши ИШИД террорчилик уюшмасининг гуруҳлари тарқалиш хавфини келтириб чиқаради”, - деб таъкидлади Фомин.

Унинг сўзларига кўра, террорчилик уюшмаси тарафдорлари Яман, Миср, Ливия, Сомали, Афғонистон, Индонезия, Филиппин, шунингдек Европа Иттифоқи давлатларида қайд этилган.

Россия мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари, террорчиларнинг раҳбарлари янги тарафдорларни жалб қилиш мақсадида интернетдан кенг фойланишмоқда.

Сурияда 2011 йилдан қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. 2017 йил якунида Сурия ва Ироқда ИШИД устидан ғалаба эълон қилинди. Суриянинг алоҳида ҳудудларда жангарлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда биринчи навбатга вазиятни сиёсий йўл билан тартибга солиш, Сурияни тиклаш ҳамда қочоқларни қайтариш вазифалари чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0