Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди

© REUTERS / Yagiz KarahanТурецкие полицейские
Турецкие полицейские - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчиларни қўлга олиш операцияси Кайсери провинциясида ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Туркия полицияси “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси икки нафар аъзоси  - “Синджар амири” Абдулхолиқ Курди ва унинг ўғли Мехди Курдини қўлга олди.

 Афганские полицейские в Кабуле.  - Sputnik Ўзбекистон
Қобулда 26 нафар “ИШИД” жангарилари қўлга олинди

Қўлга олиш операцияси Кайсери провинциясида ўтказилди. Террорчилар Ироқда уюшма томонида жанг қилишган. Қайд этилишича, Абдулҳолиқ Курди Синджарда “ИШИД амири” ҳисобланади, унинг ўғли эса террорчилик уюшманинг оддий жангариси бўлган.

Бугунги кунда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси дунё хавфсизлигига раҳна солувчи асосий таҳдид ҳисобланади. Уч йил ичида террорчилар Эроқ ва Суриянинг катта қисмини босиб олишга муваффақ бўлганлар.

Сўнгги ойларда ҳудуднинг катта қисми террорчилардан тозаланди. “Ислом давлати”га қарши ягона фронт йўқ: Сурия ҳукумати ҳарбийлари Россия ҳаво-космик кучлари ёрдамида, Ироқ армияси, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, шунингдек курдлар, Ливан ва Ироқ шиялик кўнгилли ҳарбийлари уюшмага қарши кураш олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0