“Ислом давлати” террорчилари энди қайси давлатга келади - АҚШ ОАВлари

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБойцы отряда народного ополчения "Соколы пустыни" демонстрируют флаг запрещенной в РФ ИГИЛ.
Бойцы отряда народного ополчения Соколы пустыни демонстрируют флаг запрещенной в РФ ИГИЛ. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда мағлубиятга учраган хорижий жангарилар ўз ватанларига, шу жумладан Марказий Осиё давлатларига қайтишга ҳаракат қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Сурияда мағлубият ёқасида турган Ислом давлати террорчилари Иорданияга ўтиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости National Interest нашрига асосан маълум қилди.

Мақола муаллифларига кўра, АҚШ қўллаб-қувватланишига қарамасдан айнан Иордания террорчилар ғоялари тарқалиш мумкин бўлган хавфли зонада жойлашган.

Шунинг учун “Ислом давлати” жангарлари шу давлатга янги жанг манзили сифатида ўтиши мумкин.

Турецкие полицейские - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди

Бу иорданияликлар ИШИД хорижий жангарилар сони бўйича учинчи ўринда бўлганлиги билан ҳам боғлиқ. Айрим маълумотларга кўра, уларнинг сони 3 мингга яқин. Ишсизлик, аҳоли яшаш даражаси жуда пастлиги ва диний соҳани бошқаришда ҳукумат заиф позицияга эга эканлиги мамлакатда вазиятни мураккаблаштиради.

National Interest маълумотларига кўра, Иордания барқарорлигига суриялик қочоқлар ҳам хавф солмоқда. Ҳозирда мамлакатда уларнинг сони ярим миллион киши ёки аҳолининг 5 фоизини ташкил қилади.  

Сурияда мағлубиятга учраган турли давлатлардан келган жангарилар ўз ватанларига, шу жумладан Марказий Осиё давлатларига қайтишмоқда. Бу минтақада вазият беқарорлашишига олиб келиши мумкин.  

Шу сабабли Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар кучайтириб, ҳудудга ИШИД жангарилари кириб келишини олдини олиш мақсадида махсус хизматлар ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйишди.

Янгиликлар лентаси
0