Ravon автомобиллари Россия автосалонларида яна пайдо бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАвтомобиль "Ravon Nexia R3"
Автомобиль Ravon Nexia R3 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ravon автомобиллари Уфа автосалонларига етказилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистондан автомашиналар Уфа автосалонларига етказилди, аммо улар ҳали харидорларга таклиф қилинмади, деб ёзди “Российская газета” нашри.

Бундан аввал интернетда R2, R3 ва R4 автомобилларини Уфа томон олиб бораётган автовоз расми пайдо бўлганди.

Нашр маълумотларига кўра, автомобиль нархлари кескин кўтарилади: R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль. Аввал бу машиналар мос равишда 579 минг ва 629 минг рубль эди.

GM Uzbekistan провела презентацию нового поколения модели “Малибу” с турбодвигателем - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan илк бор турбодвигателли автомобилни тест-драйвдан ўтказди

“Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шу сабабли автомашиналарни ҳозирча сотиб олиб бўлмайди”, - деди Уфадаги автосалон менежери нашрига.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар юқорида айтилган миқдорга яқин бўлади - яъни, бир миллион рублдан ошади.

Бошқача айтганда, Ravon автомобиллари бюджет категориясидан чиқади.

Ravon бренднинг расмий сайтида нархлар рўйхати йўқ, сабаби “нархлар қайта кўриб чиқилмоқда”. 

Эслатиб ўтамиз, Ravon автомашиналари Россияга етказиб бериш баҳор якунида тўхтатилганди. Ёз ва сентябрь ойида биронта ҳам Ravon автомобили сотилмади.

Янгиликлар лентаси
0