ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автополигонда турбодвигателли “Малибу” автомобилининг янги авлоди намойиш қилинди ва тест-драйвдан ўтказилди, деб хабар қилди GM Uzbekistan матбуот хизмати.
Тест-драйв иштирокчилари автомобилнинг барча афзалликларини кўриб чиқиш имконига эга бўлишди.
Хабарда айтилишича, айни дамда деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар турбопуфлагичли двигателларга босқичма-босқич ўтмоқда.
Автомобиль ускуналари соҳақида ўзининг ишланмалари билан машҳур бўлган йирик Америка корпорацияси Honeywell International, Inc.
"Прогнозларига кўра 2021 йилга бориб дунёдаги барча автомобилларнинг 48% турбодвигатель билан жиҳозланган бўлади.
2,5 л. атмосфера двигатели билан жиҳозланган “Малибу” автомобилининг характеристикалари билан таққослаганда турбодвигателли автомобиль ҳудди шундай ёқилғи сарфида қувватининг 253 о/к қуввати ошиши билан фарқланади", - дейилган хабарда.
Турбодвигателли автомобилнинг 100 км/сгача тезлик двигателнинг кичик ҳажмига қарамай 1,7 секундга тезроқ. Мазкур автомобиль учун тавсиф қилинган ёқилғи – АИ-95.