Ёшларга грантлар, Alibaba: Ўзбекистон вакиллари Хитой таълим тизимини ўрганишди

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишНациональный музей Китая в Пекине
Национальный музей Китая в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018-2021 йилларда CCN билан биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Хитойлик ҳамкорлар билан аниқ чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ва CCNнинг Ўзбекистондаги филиали вакиллари 2018 йил 12-18 октябрь кунлари Хитойга ташриф буюришди.

Шавкат Мирзиёев поручил разработать новые стандарты образования - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимини кескин танқид қилди

Ташрифдан мақсад – Хитой олий таълим муассасалари билан яқиндан танишиш, ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш, CCN ва унинг яқин ҳамкори ҳисобланган Alibaba group компанияси бош офисида ўзаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек мазкур давлатда таълим олаётган Ўзбекистонлик ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишишдан иборат.

Сафар давомида марказ вакиллари CCN бош офисида ижрочи директор жаноб Zhou Yong, Alibaba group компанияси бош офисида Иқтисодий стратегик ҳамкорликни ривожлантириш комитети вакили Dream Li,Shanghai Jiao Tong университети глобал алоқалар департаменти директори Li Ping, Shanghai университети халқаро алоқалар бўйича декани, профессор Yao Ximing ва бошқалар билан учрашувлар ўтказиб, улар билан Ўзбекистон таълим муассасаларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкониятлари, қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Узэкспоцентр в дни проведения первого межрегионального узбекско-российского форума - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасида 100 дан ортиқ шартномалар имзолайди- МГУ ректори

Shanghai universiteti халқаро алоқалар бўйича декани, профессор Yao Ximing республика олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш ўқитувчиларни ҳар йили ташкил этиладиган академик алмашинув дастурида иштирок этишга таклиф қилди. 

Ўзбекистонлик талабалар ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида талабалар билан учрашув ўтказилди.

Шанхай саноат ва тижорат олий ўқув юрти базасида CCN томонидан ташкил этилган университетларга тайёрлов дастури бўйича таълим олаётган 15 нафар Ўзбекистон ёшлари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, кутубхона ва таълим жараёни билан танишилди.

CCN бош офиси раҳбарияти билан ўтказилган учрашув жараёнида имзоланган англашув меморандумида қайд этилган тадбирларни амалга ошириш, хусусан қисқа муддатларда Тошкентда Халқаро тайёрлов дастурини очиш, Ўзбекистонда Хитой университетлари билан қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, Ўзбекистондаги таълим муассасаси базасида Alibaba group компаниясининг Электрон тижорат (Global eCommerce Talent Program) қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар учун грантлар ажратишни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

2018-2021 йилларда CCN билан биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0