Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг иккинчи гуруҳи ватанга қайтарилди

© Sputnik / Марина Маковецкая / Медиабанкка ўтишТаджикские трудовые мигранты в вагоне поезда Москва-Душанбе
Таджикские трудовые мигранты в вагоне поезда Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликларга уларнинг яшаш манзилига қадар йўл харажатларини қоплаш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари тарқатилган

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Хорижда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг 42 кишидан иборат иккинчи гуруҳи 22 октябрь куни Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ташқи меҳнат миграция агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Хафизов.

Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон
Аълочи-мигрантлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин

"Юртдошларимизни Тошкент Халқаро аэропортида қариндошлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Равшан Ибрагимов, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг масъул вакиллари кутиб олишди", - деди Хафизов.

Шундан сўнг, фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига олиб борилиб, у ерда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилган. Фуқаролар саломатлиги назоратга олингач, Агентлик раҳбари Равшан Ибрагимов, ташқи меҳнат миграцияси ва қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграциялаш дастури бошқармаси бошлиғи Дилафруз Икромова, ишсиз аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича "Ишга марҳамат" мономаркази директори Дилобар Исмоилова ҳамда "Микрокредитбанк" масъул ходими иштирокида учрашув ўтказилган.

"Учрашувда хорижда оғир аҳволда қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг келгуси фаолиятлари учун керакли имкониятларни яратиш, жумладан, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун микрокредитлар ажратиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди", - деб таъкидлади Хафизов.

Иностранные рабочие во время проведения рейда ФМС в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия "спецприёмник"ларидаги Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилмоқда

Ўзбекистонликларга уларнинг яшаш манзилига қадар йўл харажатларини қоплаш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари тарқатилган.

Фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси резидентининг 2018 йил 5 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0