Россия "спецприёмник"ларидаги Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие во время проведения рейда ФМС в Москве
Иностранные рабочие во время проведения рейда ФМС в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етмиш бир кишидан иборат биринчи гуруҳ Москвадан Тошкентга 12 октябрь куни икки рейсда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" қатнови билан етиб келишган

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳорижда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик фуқароларни ватанга қайтариш бўйича ишларни бошлади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Ҳафизов.

"Юртдошларимизнинг 71 кишидан иборат биринчи гуруҳи Москвадан Тошкентга 12 октябрь куни 16.55 ва 22.35 да "Ўзбекистон ҳаво йўллари" қатнови билан етиб келди. Уларни аэропортда қариндошлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов ва бошқа масъул вакиллари кутиб олишди", - деди суҳбатдош.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3839-сонли қарори билан ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Кореяда ишлайдиган мигрантлар орасида ўзбекистонликлар энг интизомли ва тартибли

Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағларсиз қолган, оғир моддий ахволга учраган фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатиш хисобланади.

2018 йил 5-8 сентябрь Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 19-Кенгашида Россия Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларининг ҳорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидаги тахминан 1500 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтаришга кўмаклашиш ҳақидаги келишувга эришилган эди.

Таъкидланган тоифадаги шахслар – бу оғир моддий қийиндчиликка учраган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга ва яшаш учун маблағга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларидир. Бу тоифадаги шахсларни қайтариш билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси” хисобидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0