ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзини МИБ ходими сифатида таништирган қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 22 октябрь куни ИИВга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил май ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙда яшовчи О.У., Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништириб, унга Юнусобод тумани Марказ 6-даҳадаги хонадонолардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатиб, 2 ой муддат ичида арзон нархда олиб беришини ваъда қилгани ва алдов йўли билан 17 май куни ундан 31 минг долларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.