Сергелидаги машина бозорида тўппонча билан юрган эркак қўлга олинди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержанный
Задержанный  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркакнинг шахси ҳақида маълумотлар тўплаш вақтида Н.А. психоневрологик диспансер рўйхатида туриши маълум бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автомобиль бозорида тўппонча билан юрган эркак қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хонанда Муниса Ризаевани 24 минг долларга чув туширишди

Бозорда қуролланган шахс юргани ҳақидаги хабар Ички ишлар органларига соат 12:00 да келганини таъкидлаган.

Эркак Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинган.

Эркак Юнусобод туманида яшовчи 39 ёшли Н.А. экани маълум бўлган. Ушбу фуқародан “Макаров” пневматик тўппончаси ва “кукри” пичоғи олиб қўйилган.

Эркак қўлга олингач, вазиятга ойдинлик киритиш учун Сергели тумани Ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Аниқлик киритилишича, Н.А. автомобиль бозорига қариндошининг Matiz ва Epica русумли автомобилларини сотиш учун келган. Ҳеч кимга зиён етказмаслик учун фақатгина ҳавога ўқ узган.

Эркакнинг шахси ҳақида маълумотлар йиғиш вақтида Н.А. психоневрологик диспансер рўйхатида туриши маълум бўлган. Шундан сўнг, зудлик билан даволаниш учун касалхонага юборилган.

Бозорда юз берган воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

Янгиликлар лентаси
0