Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди

Президент Республики Узбекистан принял делегацию Американо-Узбекской торговой палаты
Президент Республики Узбекистан принял делегацию Американо-Узбекской торговой палаты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил бошидан Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокида 25 янги корхона ташкил этилди, ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Ўзбекистонда АҚШ бизнеси ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ савдо вазири илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Жорий йил май ойида АҚШга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижалари стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаш имконини берди.

АҚШнинг “Дженерал Электрик”, “Боинг”, “СиЭнЭйч Индастриал”, “Джон Дир”, “Ханивелл”, “Силверлиф”, “Уайт энд Кейс” ва бошқа кўплаб компаниялари билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва инновация соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик кенгаймоқда.

Бугунги кунда машинасозлик, нефть-газ ва газ-кимё, электр энергетикаси, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қамраб олган қиймати 5 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан ўчирди

Жорий йил бошидан Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокида 25 янги корхона ташкил этилди, ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди.

Ўзаро манфаатли бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлашда таркибига АҚШнинг жаҳонга машҳур 37 та компанияси, инвестиция корпорациялари ва банклари кирган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси муҳим роль ўйнаётгани таъкидланди.

Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аввало, технологиялар соҳасидаги шерикликни ривожлантиришнинг аниқ истиқболлари муҳокама қилинди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, Палатанинг янги аъзоларини жалб этган ҳолда, инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштирмоқчи

АҚШ компанияларининг Ўзбекистон бозорида узоқ муддат фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Кэролин Лэмм Шавкат Мирзиеёвга самимий қабул ҳамда Палата аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолиятига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун АҚШ ишбилармонлар ҳамжамияти номидан чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистонда барча соҳа ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар тадбиркорлик ташаббусларини муваффақиятли рўёбга чиқаришда кенг имкониятлар яратаётгани қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0