Текширув ўтказилмоқда: туғруқхоналарнинг 31 нафар раҳбар ходими лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишМать с младенцем
Мать с младенцем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишчи гуруҳлар 15 октябрдан Тошкентда фаолият юритаётган қатор туғруқ муассасаларда текширув ўтказишмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилди ва интизомий чоралар қўлланилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги туғилган чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳар 1-туғруқхона бош иқтисодчиси катта пора олаётганда қўлга тушди

Хабарда айтилишича, муаммоларни бартараф этишни йўлга қўйиш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амалга қилишга эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканларида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқ комплексларидаги беморлар орасида сўровнома ўтказишни тиклаш мақсадида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

“Ушбу ишчи гуруҳлар 15 октябрдан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган туғруқ муассасалари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий ва Республика перинатал марказлари, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиник туғруқ ҳамда 3-клиникаси гинекология бўлимлари фаолиятини ўрганишмоқда.  

27 октябрга қадар давом этадиган мониторинг натижалари ўрганилиб, таҳлил этилади ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинади”, - дейилган хабарда.  

Янгиликлар лентаси
0