ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Бугун, 19 октябрь куни Россия-Ўзбекистон ўртасида биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида икки давлат раҳбарлари иштирокида бизнес нонушта ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Россия ва Ўзбекистоннинг асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Россия Федерацияси вилоятларининг раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари, икки мамлакатнинг йирик бизнес вакиллари иштирок этди.
Россия ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий соҳада қиймати 6,2 миллиард долларлик 609 та битим ва инвестиция соҳасида 20,8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.
Тармоқлар соҳалардаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия вилоят корхоналари ўртасида 1,2 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 242 та шартнома ва 1,4 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 137 та шартнома имзоланди.
Бизнес учрашувлари ва семинарлар, тўпланган тажриба алмашинуви ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини фаол муҳокама қилиш натижаларига кўра, 20,0 миллиард доллардан ортиқ бўлган 800 дан ортиқ икки томонлама битимлар ва меморандумлар имзоланди.
Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада умумий миқдори 6,2 миллиард долларлик 609 та битим ва инвестиция соҳасида 20,8 миллиард долларлик 202 шартнома имзоланди.
Россиянинг 5 та вилояти ва Ўзбекистоннинг 6 та вилояти раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳасида 8 та икки томонлама битимлар ва меморандумлар имзоланди.
Хусусан, Челябинск вилояти ҳукумати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техника ва гуманитар соҳасида ҳамкорлик битими;
Оренбург вилояти ҳукумати ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техника ва гуманитар соҳасида ҳамкорлик битими;
Челябинск вилояти ҳукумати ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техника ва гуманитар соҳасида ҳамкорлик битими;
Оренбург вилояти ҳукумати ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техника ва гуманитар соҳасида ҳамкорлик битими;
2018-2020 йиллар Москва ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;
Тюмен вилояти ҳукумати ва Тошкент вилояти ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техника ва гуманитар соҳасида ҳамкорлик битими.
Олинган келишувлар натижасида Ўзбекистонда 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, 23 та савдо уйи ва 29 та улгуржи савдо марказлари ташкил этилади.
Бу келишувларнинг барчаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини тарғиб қилиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, инветиция соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, икки мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва товар айирбошлашни кўпайтиришга қаратилган.