Божхона ходимларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади

Oбуна бўлиш
Божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш нормалар киритилди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) президент томонидан имзоланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.

Қонундаги асосий ўзгаришлар: 

- божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди;

- тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги оширилди;

- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-тамойилларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича нормалар киритилди;

- божхона фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш божхона органларининг асосий вазифалари қаторига киритилди;

Открытие дачного сезона в Новгородской области - Sputnik Ўзбекистон
Давлат ва ер участкалари: зарарни қоплаш жамғармаси тузилади

- банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилди;

- божхона органлари президент томонидан ташкил қилинишини белгиловчи янги норма киритилди; 

- божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариши, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириши чоғида жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролини фойдаланиши шартлари, тақиқлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлиги белгиланди;

- божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, ер участкалари ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди; 

- божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди. 

Янгиликлар лентаси
0