Давлат ва ер участкалари: зарарни қоплаш жамғармаси тузилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишОткрытие дачного сезона в Новгородской области
Открытие дачного сезона в Новгородской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамғарма маблағлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун сарфланади.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Пенсия тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар тайёрланди

Қарор лойиҳасида заҳира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Вазирлар Маҳкамасининг давлат ҳамда жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари заҳира жамғармалари маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат ҳамда жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалари шакллантириш белгиланган.

Қарор иловасида Республика ва Ҳудудий жамғармалардан маблағ ажратиш бўйича республика Кузатув кенгаши ва ҳудудий Кузатув кенгашлар таркиби тасдиқлаш назарда тутилган.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Ер солиғини тўлаш тартибига ўзгартишлар киритилди

Қарор лойиҳасида айтилишича, Республика ва Ҳудудий жамғармалар юридик шахс тузмасдан ташкил этилади ҳамда уларнинг маблағлари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.

Шунингдек, Республика ва Ҳудудий жамғармалар маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари орқали давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун сарфланади.

Қарор лойиҳаси 10 ноябргача муҳокама қилиниши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0