Ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи жорий этилиши мумкин

CC BY 2.0 / Pekka Tamminen / Seaside boulevard 30 years agoУлица в сельской местности в Узбекистане
Улица в сельской местности в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ер участкаларини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари асосида пуллик асосда амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. “Қишлоқ хўжалиги мақсадларида бўлмаган ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамасига қўйилди. 

Открытие дачного сезона в Новгородской области - Sputnik Ўзбекистон
Давлат ва ер участкалари: зарарни қоплаш жамғармаси тузилади

Қарор лойиҳасига кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

- юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар — резидентлар ўзларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини, шунингдек, уларга туташ ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши;

- Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўлиши;

- юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар - Ўзбекистон резидентлари, шунингдек, мамлакат фуқаролари ер участкалари билан биргаликда хусусийлаштириш тартибида давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишлари мумкинлиги назарда тутилган.

Ер участкаларини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари асосида пуллик асосда амалга оширилади.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Ер солиғини тўлаш тартибига ўзгартишлар киритилди

Лойиҳада ер участкаларини хусусийлаштириш фақат бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари, шунингдек, кўчмас мулк кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган аҳоли пунктларида жойлашган ер участкаларига нисбатан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январгача ер участкаларини хусусийлаштириш учун тўлов, уларнинг жойлашган жойи, коммуникациялар ва бошқа шароитлар мавжудлигига қараб аниқланувчи кадастр баҳоланиши бўйича, 2021 йил 1 январдан кейин бозор қиймати бўйича амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларни ер участкаларини хусусийлаштиришга рағбатлантириш, шунингдек, ер участкасининг эгаси ва фойдаланувчиси мақомини аниқ белгилаш учун ер участкалари мулкдорларига белгиланган ер солиғи ставкасини 1/2 қисмга камайтириш таклиф этилди.

Янгиликлар лентаси
0