ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов билан учрашди, деб хабар қилди чоршанба куни Россия ХК матбуот хизмати.
"Суҳбатдошлар Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг кенг доирадаги, биринчи навбатда хавфсизлик соҳасидаги масалаларини кўриб чиқдилар. Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик, миграция соҳасидаги муаммоларнинг ечимлари, шунингдек, ахборот инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш ва компьютер билан боғлиқ ҳодисаларга муносабат билдириш бўйича масалаларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда келгусидаги иккиёқлама ҳамкорлик муносабатлари мҳокама қилинди. Шунингдек, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Патрушев ва Махмудов хавфсизлик бўйича ўтказилган Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашуви якунида икки давлат хавфсизлик кенгаши аппаратлари линияси бўйича 2017-2018 йилларда алоқалар ижобий ривожланганини қайд этишган.