Патрушев: ноқонуний миграция - террорчилик ривожланиши учун қулай муҳит яратмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишНиколай Патрушев
Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, мигрантлар томонидан сохта ҳужжатлар ишлатиш, сохта рўйхатдан ўтиш ҳолатлари кўпаяётганини қайд этилди.

TOШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Россия хавфсизлик Кенгаши раиси Николай Патрушев РИА Новости нашрига ноқонуний миграция миқдорини камаймаганини хабар қилди.

Патрушев айтишига қараганда айни дамда Россияда чет эл фуқаролари учун қонуний ишлаш шароитлари осонлаштирилган, ижтимоий ва маданий мослашув учун шароитлар яратилган бўлишига қарамасдан ноқонуний миграция миқдори сезиларли даражада камаймаган.

"Ҳозирча жамият хавфсизлигига таҳдид солаётган, террорчилар пайдо бўлишига, чегаралар аро жиноятчилик ривожланишига ҳамда ғайриқонуний иқтисодий муносабатлар пайдо бўлиши учун қулай муҳит бўлган, ноқонуний миграция миқдорини сезиларли даражада камайтиришнинг иложи бўлмади", —  деди Патрушев.

Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, мигрантлар томонидан сохта ҳужжатлар ишлатиш, сохта рўйхатдан ўтиш ҳолатлари кўпаяётганини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0