Коррупция ва “антисанитария”: GM Uzbekistan яна бир автосалон билан ишни тўхтатди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилган.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. GM Uzbekistan АЖ “Ҳумо Автосавдо” МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилаётганлигини маълум қилди.

Chevrolet Lacettii - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомобилларга имтиёз эълон қилди

Келишувнинг бекор қилинишига GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлди.

Шунингдек автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилган.

“Компания шу каби қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлашда давом этади”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0