ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати “GM Uzbekistan” АЖ ва АТБ “Капиталбанк” имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкор бўлишганини маълум қилди.
Эндиликда Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредит расмийлаштириш мумкин:
1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 20%
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 19%
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%
Расмийлаштириш “AS Servis” расмий дилерларида дастлабки тўлов мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Имтиёзли кредитлаш учун ажратилган ушбу моделдаги ва комплектациядаги жами автомобиллар сони жами 1000 дона.
Компания тез орада автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган “GM Uzbekistan” автомобиллари моделларини кенгайтирилиши маълум қилди.