АҚШ Олег Дерипасканинг активларини “музлатиб” қўйди

© Sputnik / Сергей Гунеевгенеральный директор ОК "РУСАЛ" Олег Дерипаска
генеральный директор ОК РУСАЛ Олег Дерипаска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ россиялик бизнесмен Олег Дерипасканинг Нью Йорк ва Вашингтондаги активларини “музлатиб” қўйди.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Америка ҳукумати россиялик бизнесмен Олег Дерипасканинг Нью Йорк ва Вашингтондаги активларини “музлатиб” қўйди, деб хабар қилмоқда RT америка ОАВларига асосан.

New York Post газетаси АҚШ Молия вазирлиги хабарига кўра, Дерипаска 2008 йилда Нью Йоркда умумий қиймати 42,5 млн  доллар бўлган уй харид қилганини айтмоқда.

АҚШ вазири Россияни денгизда чеклаб қўйиш мумкинлиги ҳақида гапирди

Хабарда айтилишига қараганда, активлари музлатиб қўйилишига қарамасдан, Росман Абрамовичнинг собиқ рафиқаси ва болалари Нью йоркдаги ушбу уйда яшаб туриши ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ Олег Дерипаска “Русал” компанияси бошқарувидан четлатилишини ва ушбу талаб бажарилган ҳолда компанияга қарши санкциялар киритмасликни ваъда берган эди. Шу билан бир вақтда, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Америка Олег Дерипаскага тегишли бўлган “Русал” компаниясини бизнесдан чиқаришга ҳаракат қилмаётгани таъкидламоқда.

Янгиликлар лентаси
0