ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинке, Яқин Шарқ мамлакатларига нефть маҳсулотлари етказиб беришини чеклаш мақсадида, Россияни денгизда блокировка қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Russia Today.
“Биз, ҳарбий денгиз флотимиз имкониятига таянган ҳолда, денгиз йўлларининг очиқлигини кафолатлашимиз мумкин. Керак бўлганда эса, Россия энергия манбаалари бозорга етиб келишини чеклаш мақсадида, йўлларни ёпишимиз уммкин”, - деди Зинке.
Россия Давлат Думаси ҳамда Федерация Кенгашида Зинкенинг ушбу баёнотини кескин танқид қилинди. Уларнинг фикрига кўра, бундай баёнот бериш, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, уруш эълон қилиш билан тенг деб баҳоланиши мумкин. Иккинчидан эса, АҚШнинг ушбу баёноти Россиянинг Яқин Шарқда таъсири кучайиб бораётганидан дарак беришини таъкидлашди.
Шу ўринда, RT Райан Зинкенинг биографиясини келтириб ўтган. Маълум бўлишича вазирликка ишга келгунига қадар, Зинке конгрессмен бўлган, унадн олдин эса АҚШ Ҳарбий денгиз флотининг махсус қўшинлари - “Денгиз мушуклари” сафида хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Европада “Шимолий Оқим-2” нефт қувури қурилишига кескин қаршилик қилмоқда. Улар Европани Россия газидан фойдаланиш ўрнига АҚШнинг суюлтирилган газидан фойдаланишга чақиришмоқда. АҚШ фикрига кўра, “Шимолий Оқим-2” ишга тушса, Россиянинг Европада сиёсий таъсири кучаяди. Россия эса “Шимолий Оқим” фақат иқтисодий лойиҳа эканини таъкидламоқда.