Мирзиёев Ўзбекистонда мажлислар ўтказиш шартларини ўзгартирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на заседании
Шавкат Мирзиёев на заседании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндашилишига чек қўядиган қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилган.

Кабинет министров Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати ижро тузилмасида жиддий ўзгаришлар киритилди

Ҳужжатда қайд этилишича, айрим вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро интизоми назоратини сифатли ва самарали ташкил қилиш, шунингдек, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳанузгача талаб даражасида йўлга қўйилмаяпти.

Президент қарорлари ва топшириқларига риоя этиш масалаларида масъулиятсизлик ва расмиятчилик ҳолатлари учрамоқда, жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чоралар самарасизлигича қолмоқда, иш юритишнинг ички жараёнларини автоматлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти, шунингдек, ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндашилишига йўл қўйилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2019- йил 1 январдан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, Президент томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно, фақатгина "Ijro.gov.uz" тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади.

Ҳисоб палатаси Президент қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш борасида Президент Администрацияси тузилмалари ва Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Президент қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Президент рухсати билан Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади.

Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидаги марказлашган маълумотлар базасида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0