ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Сўнгги ойларда чет эл фуқаролари ўз турар жойга келиши ҳақидаги хабарнома талонларининг узиб олинадиган сохта бланкларни тақдим этиш сони кўпайди.
Бундай регистрациялар тўғрисида ИИВнинг базасида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас, натижада ариза берувчига патент берилиши рад этилади.
Чет эл фуқароси миграция рўйхатидан ўтиш учун хизмат тақдим қилувчи фирибгарларга мурожаат қилган ҳолда, Россия Федерациясининг қонунларни бузган деб ҳисобланади.
Сохта регистрация нафақат патент беришни рад этишга олиб келади, балки келгусида уни олишни мураккаблаштиради.
Рад этилгандан кейин, патентни олиш учун қайтадан мурожаат қилиш фақат бир йилдан сўнг мумкин бўлади.