Ўзбекистон фуқаролари Россияга келганидан сўнг 7 кун ичида миграция ҳисобидан ўтади- ТИВ

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишИностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент
Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ 2018 йил 25 майдан 25 июлга қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароларини миграция ҳисобига олиш умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда: Россия давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмай келганлик тўғрисида маълум қилиш лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти изоҳида билдирилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.

Работа белорусской таможенной службы - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Россияга бораётганларга регистрация бўйича эслатма берди

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатда амалга оширилади, яъни Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.

“Ўзбекистон фуқаролари 90 кунлик муддат тугаши билан Россия ҳудудини 3 ойга тарк этишлари ёки сабаб мавжуд бўлган ҳолларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қайдномасини чўздиришлари лозим”, - дейилади изоҳда.

Илгарироқ 2018 йил 25 майдан 25 июлга қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.

Миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш Россия ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга тақиқ қўйиш ҳамда минтақага боғлиқ тарзда 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда жарима солишга олиб келиши эслатиб ўтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0