"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Москвага барча рейслари "Внуково" аэропортига ўтказилади

© AFP 2023 / DMITRY SEREBRYAKOVЗдание аэропорта "Внуково"
Здание аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парвозлар замонавий, қулай Boeing ва Airbus ҳаволайнерларида ўзгаришсиз, аввал тасдиқланган жадвал бўйича амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. 2018 йил 28 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Ўзбекистондан Москвага барча рейслари “Домодедово” аэропортидан “Внуково” аэропортига ўтказилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев самолёти "Внуково-2" аэропортига келиб қўнди

Хабарда айтилишича, парвозлар замонавий, қулай Boeing ва Airbus  ҳаволайнерларида ўзгаришсиз, аввал тасдиқланган жадвал бўйича амалга оширилади.

“Внуково” аэропорти Москва автомобил айланма йўлидан 10 км жанубий-ғарбий қисмида жойлашган. Россияда йўловчиларга хизмати кўрсатиш бўйича “Шереметьево” ва “Домодедово” аэропортларидан кейин учинчи ўринда туради. 2017 йилда шу аэропортдан йўловчилар ўтиш ҳажмини  18 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилди.

“Внуково” аэропорти “А” терминалининг умумий майдони 270 минг кв ташкил қилади. У ҳозирги вақтда Россияда энг йирик ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0