ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни икки кунлик ташриф билан Россияга келди.
Президент самолёти Москванинг "Внуково-2" аэропортига келиб қўнди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.
Икки давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди.
Ўзбекистон ва Россия Президентлари минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашадилар. Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Россия муносабатларини изчил ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро битимлар, тижорат шартномалари ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.