ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган ҳужжатлар имзоланади, деб маълум қилди манба Sputnik Ўзбекистонга.
Манбанинг маълум қилишича, ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид 5одан ортиқ ҳужжат имзоланади.
3 апрель куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги 16та ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига кўра 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифини амалга оширади. Олий даражадаги музокараларда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари ҳамда ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.