Дунё Путинга Трампдан кўра кўпроқ ишонади - сўров натижалари

© Sputnik / Сергей ГунеевВстреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки
Встреча президента РФ Владимира Путина и президента США Дональда Трампа в Хельсинки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўровга кўра, респондентларнинг ўттиз фоизи Россия президенти Путиннинг халқаро майдонда тўғри сиёсат юритаётганини қайд этадилар ва унга ишонч билан қарайдилар

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Владимир Путинга Дональд Трампдан кўра кўпроқ ишонишади. Американинг Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ва Порошенко БМТ саммитида бир хил кийимда пайдо бўлишди

Сўровга кўра, респондентларнинг 30%и Россия президентининг халқаро майдондаги сиёсатини тўғри, дея баҳолайдилар ва унга ишонадилар. ХХР Раиси Си Цзинпиннинг ушбу савол бўйича натижаси бироз юқори - унинг ишонч рейтинги - 34%.

Трампда ушбу кўрсаткич - 27%, дунё етакчилари орасида ишонч рейтингида энг юқори кўрсаткичга эга сиёсатчи бу Ангела Меркель. Германия канцлери учун респондентларнинг 52%и овоз берган.

Тадқиқотга кўра, респондентларнинг аксарияти АҚШнинг халқаро саҳнадаги ролидан ташвишда эканликларини билдиришган. Уларнинг фикрича, Қўшма Штатлар дунёдаги муҳим муаммоларни ҳал этишда бошқа мамлакатлар фикрини аксарият ҳолларда писанд этмайди. Айрим респондентлар, АҚШ глобал масалаларни бартараф этишда айни вақтда аввалгидан кўра камроқ ҳаракат қилмоқда, деган фикрларни билдирганлар.

Сўров шуни кўрсатдики, одамларнинг аксарияти Хитойнинг дунё саҳнасида юритаётган сиёсатини тобора кўпроқ маъқулламоқда.

Сўров 2018 йилнинг 20 май санасидан 12 августига қадар ўтказилган, унда 25 давлатдан 26,1 минг киши иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0