ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Петр Порошенко ўзларининг бир хил рангдаги костюми ва галстуклари билан ижтимоий тармоқларда кулгуга сабаб бўлишди, РИА Новости хабарига асосан.
Порошенконинг матбуот котиби Станислав Цеголко Твиттерда чоп этган фотосуратда Икки мамлакат раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари акс этган.
“Ҳатто кийиниш услуби ҳам стратегик ҳамкорларнинг қарашлари ягона эканини экс этмоқда”, - деб изоҳ қолдирган Цеголко ушбу фотосуратга.
Ижтимоий тармоқларда ушбу фотосурат кўпчилликнинг кулгусига сабаб бўлди.
Коли навіть дрескод символізує єдність позицій стратегічних партнерів pic.twitter.com/1SfcwRAAYW
— Svyatoslav Tsegolko (@STsegolko) 26 сентября 2018 г.