Эрон Сурияга ракета зарбасини берди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишАвиа удар по объектам террористов в Сирии
Авиа удар по объектам террористов в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон авиаҳужуми оқибатида кўплаб террорчилар йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Эрон Суриянинг Евфрат денгиз соҳилидаги жойлашган Ахвазеда теракт ташкилотлари жойлашган ҳудудга ракета зарбасини берди.  

Обломки американского вертолета с флагом Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ТИВ Ахваздаги теракт туфайли ЕИга аъзо уч давлат элчиларини чақиртирди

Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида кўплаб террорчилар йўқ қилинди.

Кутилган жавоб

Халқаро ишлар бўйича  Россия кенгаши эксперти, сиёсатчи Никита Смагиннинг сўзларига кўра, терактга қарши Теҳрон жавоб бериши кутилган ҳодиса эди.

“Бир томондан, бу ерда Эрон ички сиёсий мақсадларни ҳал қилмоқда. Яъни ўз аҳолисига ҳужумга қарши жавоб бераётганини намойиш қилмоқда”, - деди у.

Иккинчи томондан эса, Теҳрон жаҳонга бундай ҳаракатларга жавоб беришга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.

“Учинчи томондан Эрон ўзида ракета салоҳияти борлигини эслатди. Бу минтақадаги барча рақибларига ўзига хос сигналдир”, - дея фикр билдирди эксперт.

Ахваздаги теракт

Сентябр якунида Эроннинг Ахваз шаҳрида ҳарбий парад чоғида отишма бошланади. Сўнги маълумотларга кўра, унда 28 нафар киши ҳалок бўлиб, 60 дан ортиғи жароҳатланди.

Бу амалга жавобгарликни Саудия Арабистони билан боғлиқ бўлган “Ахваздаги араб ватанпарвар демократик ҳаракати” ўз зиммасига олди.

Иранская баллистическая ракета нового поколения Фатех - Sputnik Ўзбекистон
Эрон "Фетх" авлодига мансуб баллистик ракетани тақдим этди

Икки кундан сўнг Эронда бу ҳужумга алоқадор бўлган 22 киши қўлга олинди.

Эрон олий раҳбари Оятилла Али Хамени бу теракт ортидан “АҚШ раҳбарлигида ҳаракатланаётган давлатлар” туришини айтганди. Саудия Арабистони эса ўзини терактга алоқадорлигини инкор қилмоқда.

Россия Эрон халқига ҳамдарлик исҳор этганди. Владимир Путин терроризмга қарши курашиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Ўз навбатида сенатор Алексей Пушков “терроризм – бизнинг умумий душманимиз” дея фикр билдирди.

Янгиликлар лентаси
0