Путин МДҲ доирасида ҳамкорликнинг аҳамиятини қайд этди

Oбуна бўлиш
Песковга кўра, Путин ўз чиқишида қатор ташқи салбий омилларга қарамай, МДҲ доирасида товарлар ва инвестицион оқимлар ҳаракатини соддалаштириш мақсадида эркин савдо зоналари ҳақидаги келишув салоҳиятини максимал даражада очиқлаштириш кераклиги хусусида гапирган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. РФ президенти Владимир Путин МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси давомида МДҲнинг аҳамиятини ҳамда ҳамдўстлик мамлакатларининг ташқи майдонларда, БМТда, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини қайд этди, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

В Душанбе прошел Вечер дружбы для глав стран и руководителей делегаций СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Раҳмон Мирзиёев, Путин ва бошқа президентларни МДҲ саммитида нима билан меҳмон қилди

"Тор доирада чиқишида, президент МДҲнинг аҳамияти ва МДҲ доирасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий трекларда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликнинг муҳимлигини қайд этди. Иқтисодий масалалар ҳақида гаплашдик. Путин глобал иқтисодий конъюктура (ҳозир)да катта муаммолар борлигини, аммо бу ҳамдўстлик ичидаги товар айланмаси жорий йил январ-июн ойларида 15%га ошишига тўсиқ бўлмаганини, ҳозир ўзаро товар айланмаси 85 миллиардга яқинлашиб қолганини айтди", — деди Песков.

Песковга кўра, Путин ўз чиқишида қатор ташқи салбий омилларга қарамай, МДҲ доирасида товарлар ва инвестицион оқимлар ҳаракатини соддалаштириш мақсадида эркин савдо зоналари ҳақидаги келишув салоҳиятини максимал даражада очиқлаштириш кераклиги хусусида гапирган.

"Президент ўз нутқида ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги, ташқи сиёсий саҳнада, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳаракатларни мувофиқлаштириш лозимлиги ҳақида гапирди", — деб таъкидлади Песков.

Бундан ташқари, Россия раҳбари маданий ҳамкорликка урғу бериб, интеллектуал мулк тўғрисида гапирган.

"2019 йилда МДҲга раислик қилиш Туркманистонга ўтади. Барча иштирокчилар, хусусан, Путин ҳам туркманистонлик ҳамкасбларга уларнинг раислиги вақтида муваффақиятлар тилашди", - деб қўшимча қилди Песков.

МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси 28 сентябр куни Душанбе шаҳрида ўтказилди. Унда Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон раҳбарлари, Арменистон бош вазири ва Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0