"Даладаги ишчилар расмий ишлаши керак" - сенатор Тожиев вазир Қўчқоровга сўров киритди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСбор овощей в фермерском хозяйстве
Сбор овощей в фермерском хозяйстве  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик сенатор Баҳодир Тожиев мамлакатдаги норасмий бандлик даражаси юқорилиги ҳақида бонг урмоқда ва ушбу ҳолатга чек қўйиш мақсадида мамлакат Молия вазири Жамшид Қзчқоровга сенаторлик сўровини киритди

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тожиев мамлакат молия вазири Жамшид Қўчқоровга норасмий бандлик масалалари юзасидан парламент сўровини юборди.

Уборка урожая зерновых - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талон-торожликларни аниқлади

Сенатор ўз нутқи аввалида қишлоқ хўжалиги мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди ва қўмита мамлактадаги норасмий бандлик масалаларини алоҳида ўрганганлигини қайд этди.

Ўрганиш натижалари ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида, хусусан, фермер хўжаликларида норасмий бандлик даражаси юқори", - деди Тожиев.

Ўзбекистонда жорий йил бошидан мамлакатимизда фаолият юритаётган 146 мингдан зиёд фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдони 6,2 миллион гектарни ташкил этади. Бунда ҳар бир фермер хўжалигига ўртача 42 гектардан ер майдони тўғри келади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш ва маҳсулотлар етиштириш учун 1,5 миллионга яқин ишчи кучи талаб этилади. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда фермер хўжаликларида 2 млн дан ортиқ ишчи банд бўлиб, шундан фақатгина 522 минг нафари, яъни 26%и расман ишламоқда. Қолган 1,5 миллион нафари норасмий ишчилардир.

Председатель сената Олий Мажлиса Нигматулла Юлдашев  - Sputnik Ўзбекистон
Ниғматулла Йўлдошев сенаторларни ташаббус кўрсатишмаётгани учун танқид қилди

"Эътибор беринг, пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжаликлари йўналишларида фермер хўжаликларида расман банд бўлган ишчилар сони белгиланган меъёрга нисбатан 37%, сабзавотчилик ва полизчиликда эса 11%, боғдорчилик ва узумчилик 42%ни ташкил қилади.

Расман банд бщлган ишчилар сонининг асосий қисми бошқарув ходимлари, жумладан раҳбар, ҳисобчи ва иш юритувчилардир", - деди сенатор ва соҳада банд бўлган норасмий ишчилар ва иш берувчи ўртасида ўзига хос меҳнат муносабатлари шакллантирилмаганини қайд этди.

Сенаторга кўра, бунда меҳнатга ҳақ тўлаш аксарият ҳолларда норасмий усулда ёки натура шаклида: яъни ишчиларга буғдой, ем-хашак, ғўза пояси ва бошқа маҳсулотлар бериш орқали амалга оширилиб келинмоқда ва ушбу ҳолат меҳнат қонунчилиги талаблари бўйича тартибга солинмаган.

Пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилди

"Яъни далада ишлаётган ишчиларга меҳнат дафтарчалари очилмайди, иш стажи ҳисобланмайди. Расман иш ҳақи ўрнига ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва бошқа сабаблар туфайли фермерлар меъёр талабларига кўра амалда зарур ишчи кучини меҳнат шартномасига асосан расийлаштиришдан манфаатдор эмас", - дейди Тожиев.

Бу эса расман банд бўлмаган ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси тўлиқ таъминланмаслиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, 2016-2017 йиллар таҳлили иш стажи билан пенсия тайинланадиганлар сони ҳар йили ўртача 6%га кўпайиб бораётгани, келгусида мазкур ҳолат сақланиб қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Сенатор биргина мисол келтириб ўтди.

"2016 йилда қишлоқ туманларида пенсия тайинланган 128 минг 700 нафардан ортиқ фуқародан 88 мингга яқини, 2017 йилда эса 141 минг фуқародан қарийб 93 минг 500 нафарига тўлиқсиз иш стажи билан пенсия тайинланган.

Бу эса бир умр қишлоқда қишлоқ хўжалигида банд бўлган 70%га яқин одам белидан кучи кетганида муносиб пенсия, ижтимоий ҳимоядан маҳрум бўлади дегани", - дейди Тожиев.

Янгиликлар лентаси
0