Ниғматулла Йўлдошев сенаторларни ташаббус кўрсатишмаётгани учун танқид қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредседатель сената Олий Мажлиса Нигматулла Юлдашев
Председатель сената Олий Мажлиса Нигматулла Юлдашев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ниғматилла Йўлдошевга кўра, сенаторлар шу вақтга қадар жўяли таклиф ва тавсия билан мурожаат қилмаган

ТОШКЕНТ, 27 - сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев ташаббус кўрсатмаётгани учун сенатор ва депутатларни қаттиқ танқид қилди. Улар йўл қўяётган камчиликлар бугунги кунда миллий тикланиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг пировард натижасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганини таъкидлади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Сенаторлар фаолиятидан бир кун - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Иноятовдан тортиб Қуронбоевгача - Олий Мажлис Сенатидан бир кун

27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўз олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисни олиб борган Ниғматилла Йўлдошев ўз нутқи аввалида бу йил Сенат сафига қўшилган янги сенаторлар билан таништирди ва ўтган давр мобайнида мамлакатда юз берган ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.

Йўлдошев бу ютуқли ўзгаришларда оз бўлса-да, сенат вакилларининг ҳам ўрни борлигини қайд этди ҳамда буларнинг барчаси улкан ишларнинг бошланиши эканини, халқ вакиллари ўз фаолиятларини таҳлилий танқид асосида олиб боришлари лозимлигини уқдирди.

"Хусусан, кўп бора қайд этилганига қарамасдан, айрим сенаторларнинг ҳудудлардаги тармоқлар ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш борасидаги ташаббуслари сезилмаяпти. Аксарият қўмиталар аъзолари муҳим масалаларни муҳокамага киритиш бўйича бирорта таклиф билан чиқиш қилмаганини қандай изоҳлаш мумкин?". - деди щз нутыида сенат раиси.

Свадьба дочери таджикского олигарха Шокирова  - Sputnik Ўзбекистон
Сенат вакили дабдабали тўйларни тақиқлаш нега керакли натижани бермаслигини тушунтирди

Шунингдек, сенаторлар сенаторлик сўровидан самарали фойдаланишмаётгани борасида тўхталар экан, мамлакат ҳудудидаги, шаҳарларга киравериш жойлардаги, вилоятлараро ўтиш жойлардаги постлардаги тирбандлик, асоссиз ўрнатилган "Тўхтаб ўтиш" белгиси ва постлар, биринчи навбатда туристлар ва айни вақтда маҳаллий аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келгани ва биргина сенатор сўрови орқали ушбу масала самарали ечим топганини эслатиб ўтди.

Йўлдошевга кўра, сенат вакиллари кўпинча ялпи мажлисларда масъул раҳбарларнинг ахборотларини  эшитиш билангина чекланиб қолмоқда. Сенат жисмоний шахслар билан тизимли, самарали ишлаш услубини йўлга қўйиши лозим, деди у.

"Биз ҳалигача эски қолиплардан воз кеча олмаяпмиз. Оқибатда одамлар соҳадаги бир хил муаммо юзасидан такрор ва такрор мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда", –  деб ыайд этди сенатор.

Бундан буёғига ҳар чоракда мурожаатлар таҳлили асосида, камида битта сенатор сўрови, зарур бўлса парламент сўровини юборилиши шарт, дея сенаторлар олдига вазифа қўйди Йўлдошев.

Янгиликлар лентаси
0