27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Олий Мажлис сенатининг ялпи мажлиси - масъулиятли ва муҳим жараён. Сиз расмий жараёнларни ойнаи-жаҳонда кўп кўргансиз, аммо депутат ва сенаторларнинг ўзаро суҳбати, уларнинг ишдаги кайфиятини расмий кўрсатувларда кўп ҳам илғаб ололмайсиз. Sputnik Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади.
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очиқ деб эълон қилиганидан сўнг, Давлат мадҳияси янгради. Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев олиб борди
Ўн олтинчи ялпи мажлис ишида сенатор Валерий Тян иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, Тян Миллий авиакомпаниянинг собиқ раҳбари. У авиасозлик ишига қирқ йилдан зиёд умрини бахшида этган. Валерий Николаевич Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган транспорт ишчиси ходими. "Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистон президенти фармони билан 2010 ва 2015 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланган.
Ўн бешинчи ва ўн олтинчи ялпи мажлислари оралиғида сенаторлар сафига 10 нафар янги сенаторлар келиб қўшилган. Улар орасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқходжаев ҳам бор.
5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди.