Ўзбекистонда импорт товарларини расмийлаштириш соддалаштирилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишГрузовые фуры на территории терминала
Грузовые фуры на территории терминала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон божхона ҳудудига етиб келишидан олдин товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Граница  - Sputnik Ўзбекистон
Божхона “ташмачилар”га нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди

Президентнинг шу йил 12 апрелдаги фармонига мувофиқ импорт товарлари амалда Ўзбекистон божхона ҳудудига етиб келишидан олдин товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, қарор билан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати ҳамда уни амалга ошириш схемаси тасдиқланди.

Олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси икки босқичда бажарилади.

Биринчи босқичда товар ташувчи, эгаси божхона органларининг ахборот тизимига телекоммуникация тармоғи орқали Ўзбекистон божхона ҳудудига келишидан олдин товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотларни белгиланган муддатларда юборилади.

Иккинчи босқичда божхона хизмати органлари автомобил, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон божхона ҳудудига келган товар ва транспорт воситаларининг юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларни 30 дақиқа ичида дастлабки текширувда ўтказилади.

Божхона расмийлаштируви эса 20 дақиқада амалга оширилиши белгилаб қўйилди (агар дастлабки электрон ахборот юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларга мувофиқ бўлса ва хатар бўлмаса).

Янгиликлар лентаси
0