ОТМлар рейтинги тузиш ҳақидаги қарор бекор қилинди - Адлия вазирлиги

© Sputnik / Екатерина ЧесноковаСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОТМлар рейтингини тузишда ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган - Адлия вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан яқинда эълон қилинган ОТМлар рейтинги тузишда - ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Адлия вазирлигига асосан.

Ушбу рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарори асосида тузилган.

“Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу боис, у юридик кучга эга эмас ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Рейтингни белгилаш тартибининг давлат рўйхатидан ўтмагани ва ўрнатилган тартибда нашр этилмагани эътиборга олинса, турли кўрсатгичлар бўйича рейтинг натижаларини тузишда ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари, рейтинг тузувчилар ОТМларнинг алоҳида кўрсатгичларини аниқлашда бир қатар ноаниқликлар ва камчиликлар аниқланган:

Нотариус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйича нотариуслар рейтинги эълон қилинди

Хусусан, олий таълим муассасаларида дарс берадиган хорижий ўқитувчилар ҳақидаги индикаторлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айрим олий ўқув юртлари бир семестр ёки йил бўйи дарс берадиган бир қанча педагогларни таништирган бир пайтда, асосан “Бир кунлик”, “бир ҳафталик” хорижий мутахассислар ҳисобга олинган. Олий ўқув юртлари рейтингини белгилашда уларнинг миқёси, таълим йўналишлари, иқтисодий ва кадрлар салоҳияти, фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан кўрсатгичлар бўйича дифференциал ёндашув қўлланилмаган.

Айни пайтда, рейтинг тузувчилар диққат-эътиборини фоиз кўрсатгичларига эмас, сон кўрсатгичлари (илмий даражага эга шахслар сони, ҳимоя қилинган диссертациялар сони, хорижий ўқитувчилар сони, хорижий олий ўқув юртларида таълим берадиган педагоглар сони, чоп этилган мақолалар сони, хорижий талабалар сони, илмий-тадқиқот фаолиятидан олинган маблағлар миқдори) га қаратган. Бу ўз-ўзидан, кўп сонли факультетлар, педагоглар ва талабаларга эга бўлган олий ўқув юртларига устунлик берган.

Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди - Ўзбекистон рўйхатда йўқ

Айрим тушунарсиз сабабларга кўра, гарчи олий таълим даргоҳларининг барча йўналишларини комплекс ва ҳар томонларма ўрганишда (ўқув жараёнини ташкиллаштириш, ўқув-услубий ҳужжатлар сифати, талабалар қониққанлиги, ишга жойлашиш даражаси, иш берувчиларнинг баҳоси) объектив тўсиқлар бўлмасада, тадқиқот бир ёқлама ва фақат олий ўқув юртларнинг илмий-тадиқот фаолиятини таҳлил этишдан иборат бўлиб қолган.

Таъкидлаш жоизки, барча олий таълим даргоҳлари ҳам рейтинг расман нашр этилгунича ўтказилган тадқиқот ва рейтинг натижалари ҳақида хабардор бўлмаган. Бу ўз навбатида, тадқиқотнинг айрим жиҳатларини кўриб чиқиш ва аниқлаш имконсизлигига сабаб бўлди.

Бундай ёндашув умумқабул қилинган халқаро стандартлар ва тамойилларга, хусусан, Рейтинг бўйича халқаро эксперт гуруҳи (International Ranking Expert Group, IREG) томонидан тасдиқланган Олий ўқув юртлари рейтингини белгилаш бўйича Берлин принципларига тўғри келмайди.

Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг 100та энг обрўли компаниялари рейтинги тузилди

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар олий таълим муассасалари рейтинг натижаларида ҳам ўз аксини топган. Адлия вазирлигининг тақдимномасига асосан, қўшма қарор ижродан қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз,  бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республикамиздаги 57 та олий таълим муассасалари рейтинги нашр этилган эди.

Ушбу рейтинг ОТМларда эълон қилинганидан сўнг, унинг натижалари ижтимоий тармоқларда ҳам турли қарама-қаршиликларга сабаб бўлди.

Янгиликлар лентаси
0