Дунёнинг 100та энг обрўли компаниялари рейтинги тузилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишНью-Йорк
Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Топ 100 брендлар рейтингига бирорта ҳам МДҲ компанияси киритилмади. Рейтинг тузишда Interbrand компанияси камида уч материкда бизнес олиб борувчи, чинакам трансмиллий компанияларни ҳисобга олган.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Interbrand консалтинг компанияси дунёнинг энг қиммат 100 та бренди номларини санаб ўтди.

Рейтингнинг энг тепасидан Apple ўрин олди. Бугунги кунда компания қиймати 184 млрд. долларни ташкил қилмоқда. Иккинчи ўринда  — Google, 142 млрд. $ ва учинчи ўринда — Microsoft 80 млрд.$.

Тўртинчи ўринда Coca-Cola (69 млрд. $), 5 ўринда Amazon (69 млрд. $),  6 — Samsung (56 млрд. $), 7 — Toyota (50 млрд. $), 8 — Facebook (48 млрд. $), 9 — Mercedes Benz (47 млрд. $), 10 — IBM (46 млрд. $).    

Interbrand компанияси рейтинг тузишда камида уч материкда бизнес олиб борувчи, чинакам трансмиллий компанияларни ҳисобга олган. Ушбу компаниялар даромадининг катта  қисми ўз мамлакатда эмас бошқа мамлакатларда олинади.

Дунёнинг топ 100 брендлар рейтингига бирорта ҳам МДҲ компанияси киритилмади.

Бренд ўзи нима?

Бренд — бирор маҳсулот ёки хизматнинг истеъмолчи тасаввуридаги  кўрниши. Ушбу хизмат ёки маҳсулотни таклиф қилаётган компания орттирган ишончи, истеъмолчи олдида унинг руҳий ёки маънавий қадри. Бир сўз билан айтганда, бренд — бу бирор компания, маҳсулот ёки хизматнинг обрўйи.

Янгиликлар лентаси
0