“Ислом давлати” Марказий Осиёда таянч нуқтасини яратишга ҳаракат қилмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАвтомат в руках члена незаконного вооруженного формирования
Автомат в руках члена незаконного вооруженного формирования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари Андрей Новиков сўзларига кўра, ИШИД “хуфиёна гуруҳлар” фаолиятини фаоллаштириш таҳдид борлигини таъкидлаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Марказий Осиёда ўзининг таянч нуқтасини ташкил этиш ва “ухлаётган ячейкаларни” жонлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Турецкие полицейские - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда эронлик “ИШИД амири” ушланди

Бу ҳақда МДҲ акситеррорчилик маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков “Иссиқ-Кўл – Антитеррор – 2018” иккинчи босқич ўқув машғулотида маълум қилди.

“Юзага келган тезкор вазият таҳлил натижаларига кўра, қўшма аксил террорчилик ўқув машғулотларни йўналишларини ишлаб чиқишда нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига бевосита таҳдид соладиган асосий муаммоларга эътибор қаратишга қарор қилинди”, - деди Новиков ўқув машғулот очилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, асосий муаммоларга “ИД минтақада янги таянч нуқтасини, яъни ўзига хос “ҳалифатлик” ни ташкил қилиш, “ухлаётган жамоат”ларни йиғиш ва уларни фаоллаштиришга қаратилган ҳаракатларни киритиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0