ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Украина гўзали – 2018” ғолиби Вероника Дидусенко танлов қоидаларини бузганлиги учун унвондан маҳрум этилди. Бу ҳақда танлов ташкилотчилари маълум қилдилар.
Дидусенко шартнома талаблари ва танлов қоидаларини бузганлиги учун танловдан чиқариб ташланди.
Танлов шартларига кўра, қатнашчилар турмушга чиқмаган ва уларда фарзандлар бўлмаслиги керак.
Вероника Дидусенко ўзи ҳақида нотўғри маълумот берган.
Яқин вақтларда “Украина гўзали – 2018” танлови қайта ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган пайшанба куни “Украина гўзали - 2018” финал босқичи бўлиб ўтганди. Унда 24 нафар аёллар иштирок этди. Танлов ҳакам ҳайъати Вероника Дидусенкони ғолиб деб топди.