Ўзбекистонлик Диана Шелкова халқаро гўзаллик танловида учинчи ўринни эгаллади

© beautyofuniverseДиана Шелкова
Диана Шелкова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги мавсумда лойиҳа ташкилотчилари моделларни эмас, актрисаларни излашади. Чунки танлов ғолиби бадиий фильмларда бош рольда суратга тушиши керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик Диана Шелкова “Коинот гўзали - 2018” халқаро танловда учинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳакамлар танловнининг биринчи учта ғолибини аниқлашди.

“Коинот Гўзали 2018” унвони россиялик Ирина Сорокинага берилди. “Иккинчи Коинот Гўзали 2018” унвони беларуслик Екатерина Дубровскаяга топширилди. Бу ҳақда танлов матбуот хизмати хабар қилди.

© beautyofuniverse.ruТройка победительниц международного конкурса "Краса Вселенной 2018"
Ўзбекистонлик Диана Шелкова халқаро гўзаллик танловида учинчи ўринни эгаллади - Sputnik Ўзбекистон
Тройка победительниц международного конкурса "Краса Вселенной 2018"

Биринчи ўринни қўлга киритган Ирина Сорокина диплом ва ҳомийлар ва шериклардан совғалар берилди. Шунингдек, у 2019 йилда ҳакамлар таркибида иштирок этиш ҳуқуқни ҳам қўлга киритди.

“Иккинчи Коинот Гўзали 2018” унвонини олган Дубровская иштирок этганлиги ҳақида электрон диплом ва 2019 йилда ҳакамлар таркибида бўлиш ҳуқуқини олди.

Ўзбекистонлик Диана Шелковага эса танловда иштирок этганлиги ҳақида электрон диплом берилди.  

Ташкилотчилар 2019 йилда лойиҳани форматини ўзгартириши муносабати билан шу йилда танлов финали онлайн-шаклда ўтказилди.

2019 йилда лойиҳа гўзаллик танлови сифатида бўлмайди. Энди “Коинот Гўзали 2019” лойиҳаси гўзаллик ва ижод халқаро фестивал сифатида ўтказилади.   

2019 йил март/апрелда Москвада лойиҳанинг учинчи финали ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0