Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

© Foto : Футбольная ассоциация УзбекистанаМиржалол Касымов
Миржалол Касымов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миржалол Қосимовга 21 ёшга тўлмаган футболчилардан янги ёшлар терма жамоасини шакллантириш вазифаси қўйилган.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Мураббийлик фаолияти давомида икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасига устозлик қилган  Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Футболисты одной из ташкентских спортивных школ на тренировке - Sputnik Ўзбекистон
Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари ташкил этилади

17 сентябрь куни Миржалол Қосимовга 21 ёшга тўлмаган футболчилардан янги ёшлар (U-21) терма жамоасини шакллантириш вазифаси қўйилган. Ушбу жамоа орадан икки йил ўтиб, футболчилари 23 ёшга тўлганида, Токиодаги Олимпия ўйинларида қатнашиши керак.

“Ўз ўрнида, Миржалол Қосимов зиммасига юкланаётган вазифанинг масъулиятини тўлиқ ҳис қилаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио—2020га олиб бориш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ваъда берди”, — дейилади ЎФА ахборотида.

Қосимов олимпия терма жамоасидаги фаолиятини “Бунёдкор” футбол клубига устозлигини давом эттиргани ҳолда олиб боради.

Миржалол Қосимов 2006—2007 йилларда Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаларига устозлик қилган Рауф Инилеевга ёрдамчи бўлган, 2008—2010 йилларда ва 2012—2015 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган; биринчи устозлигида ЖЧ—2010 йўлланмасини, иккинчи мураббийлигида эса ЖЧ—2014 йўлланмасини қўлга киритишга яқин келиб, якунда барибир ниятига ета олмаган.

 

Янгиликлар лентаси
0