Ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари ташкил этилади

© Sputnik / Фред Гринберг / Медиабанкка ўтишФутболисты одной из ташкентских спортивных школ на тренировке
Футболисты одной из ташкентских спортивных школ на тренировке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратиш тартиби ҳам белгиланди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Хабарда айлишича, эндиликда, хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш асосида ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури ҳамда маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом билан маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратиш тартиби ҳам белгиланди.   

Янгиликлар лентаси
0