Sputnik жаҳоннинг етакчи ОАВларига Россия илм-фани ҳақида айтиб беради

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЛоготип международного информационного бренда "Sputnik"
Логотип международного информационного бренда Sputnik  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда ташкилотнинг яратилгани ҳақидаги битимга Осиё, АҚШ ва Европа ОАВлари раҳбарлари билан бир қаторда Sputnik Бош муҳаррири ўринбосари Андрей Благодыренко ҳам имзо чекди

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Sputnik халқаро агентлиги ва радиоси Илм-техникага оид ахборотлар алмашинуви бўйича халқаро иттифоқ ҳаммуассисларидан бирига айланди.

Официальный представитель министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова Sputnik нима сабабдан танқид остига олинаётганини айтиб берди

Пайшанба куни Хитойнинг Гуандун провинцияси, Чжухай шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда ташкилотнинг яратилгани ҳақидаги битимга Осиё, АҚШ ва Европа ОАВлари раҳбарлари билан бир қаторда Sputnik Бош муҳаррири ўринбосари Андрей Благодыренко ҳам имзо чекди.

Ушбу иттифоқ хитойнинг "Кэцзи жибао" ("Фан ва техника") газетаси ташаббуси билан шакллантирилган. Уюшма иштирокчилари бир-бирига илмий мақолалар тақдим этиб, энг қизиқарли ва муҳим ҳамкор янгиликларни ўз ресурсларида чоп этадилар.

Битимни имзолаш тадбири халқаро коммуникациялар масалаларига бағишланган "21 аср Денгиз Ипак йўли" форуми доирасида бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари Гуандун провинцияси ҳукумати, Хитой Медиакорпорацияси ҳамда "Кецзи жибао" газетасидир.

В студии радио Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik яқин хориж давлатлари журналистлари учун таълим дастурини йўлга қўйди

Форум сессияларидан бирида чиқиш қилган Андрей Благодыренко Sputnik томонидан фан ва инновациялар мавзулари, шу жумладан, Хитойнинг энг олд медиалари билан ҳамкорлик хусусида сўзлади.

"Агентлигимиз фан ва технологиялар тўғрисидаги янгиликларга катта эътибор қаратади ва ушбу соҳада халқаро коммуникация соҳасида яратилган фан-техника ахборот алмашинуви бўйича халқаро иттифоқ сингари механизм учун хитойлик ҳамкорларга ўз миннатдорлигини билдиради.

Аминманки, бу халқаро аудитория орасида илм-фан мавзуларини оммалаштириш сингари умумий мақсадни амалга оширишда ҳамкорликдаги сермаҳсул ишни бошлаб беради", - деб таъкидлади Благодыренко.

"Кэцзи жибао" — ХХР Фан ва технологиялар вазирлиги расмий органи бўлиб, 1986 йилда асос солинган. Газета Хитойнинг 31 провинциясида хитой тилида чоп этилади, БМТ, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Исроил, Бразилия ва бошқа технологик жиҳатдан ривожланган давлатларда ўз мухбирлик пунктларига эга.

Рубрикаларининг асосий мавзулари: Хитой ва чет элдаги фан кашфиётлари, инновациялар, фан экспертлари фикрлари, замонавий ҳарбий техника, таълим масалалари, ахборот технологиялари, тиббиёт ва саломатлик, ва бошқа кўплаб мавзулар.

Янгиликлар лентаси
0