Sputnik яқин хориж давлатлари журналистлари учун таълим дастурини йўлга қўйди

© SputnikВ студии радио Sputnik
В студии радио Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастур журналистларни замонавий мультимедиа ахборот агентлиги фаолиятининг стандарт ва технологиялари билан таништиради

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси яқин хориж давлатлари журналистлари учун SputnikPro таълим дастурини йўлга қўйди.

"Шу кунга қадар собиқ Иттифоқ мамлакатларидаги журналистлар билан фақатгина ғарблик ҳамкасбларимиз деб аталадиган – демократик қадриятларни олға суриш билан шуғулланади дейилувчи агентлик ва фондлар мулоқот қилиб келишган. Биз ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбурламаймиз – бу биз учун анчадан буён кўришмаган дўстлар билан дийдорлашувдек: ҳамманинг ўз ҳаёти бор, лекин бир даврада ўтириб бир-бири билан ниманидир ўртоқлашадиган нарсалар мавжуд", — деди Sputnik бош муҳаррири Маргарита Симоньян.

SputnikPro бу Россиянинг энг яхши медиа менежерлари ва ОАВда улкан тажрибага эга бўлган етакчи мутахассислардан туркум презентациялардир. Дастур журналистларни замонавий мультимедиа ахборот агентлиги фаолиятининг стандарт ва технологиялари билан таништиради. Маҳорат дарсларининг биринчи қисми Минскда бўлиб ўтди. Иккинчиси Тбилисида бўлиб ўтади, сўнгра SputnikPro Ереванга йўл олади.

Россия ОАВ собиқ совет минтақасида бундай дастурни илк бор амалга оширмоқда, ҳолбуки ғарбликлар бундай тадбирларни анчадан буён ўтказиб келади. Sputnik ва "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги рус тилида ишловчи журналистлар учун қизиқ бўлган тажрибалари билан ўртоқлашади. Рақобатчи нашрлар ходимлари ўзлари учун фойдали билимга эга бўлишлари мумкин, бу эса Sputnik учун ҳам муҳим ҳисобланади — рақобат агентликни янада фаолроқ ҳаракатланишга ундайди.

SputnikPro дастурида "Россия сегодня" ХАА бош муҳаррири ўринбосари, МДУ журналистика факультети янги медиа кафедрасининг катта ўқитувчиси Наталья Лосева, "Россия сегодня" ХАА давлат халқаро интернет-лойиҳалар дирекцияси директори ўринбосари Ирина Кедровская, "Россия сегодня" ХАА ўқув дастурлари раҳбари Олег Щедров, оператив иллюстрациялаш бўлими бошлиғи, "Россия сегодня" ХАА онлайн-нашрлари фотохизмати раҳбари ўринбосари Светлана Свиязова, "Россия сегодня" ХАА халқаро мультимедиа матбуот маркази раҳбари Ольга Колева ва "Россия сегодня" ХАА маслаҳатчиси Светлана Бабаевалар спикер сифатида иштирок этишади.

Sputnik халқаро ахборот агентлиги жаҳондаги йирик ОАВдан биридир: агентлик 32 тилда фаолият юритади, таҳририят ва матбуот марказлари бутун дунё бўйлаб Токиодан Монтевидеогача куну тун давомида янгиликлар бериб боради.

Уч йиллик фаолияти давомида Sputnik сайтлари ахборот етказишнинг янги ва технологик шакллари туфайли собиқ совет мамлакатларидаги маҳаллий ОАВ орасида етакчи ўринларни эгаллади. Яқин хориж мамлакатларидаги ҳар бир Sputnik портали миллий ва рус тилида фаолият кўрсатади, уларда ўқувчи учун турли мультимедиавий маҳсулотлар: инфографика, видео, фоторепортажлар, онлайн-эфирлар, интернет-овоз бериш, подкастлар тақдим этилади. Sputnik тезкор янгиликлар билан биргаликда шунингдек таҳлилий мақолалар ва эксклюзив интервьюлар ҳам чоп этади. Sputnik радиоси интернет ва FM/AM тўлқинларида 18 тилда эшиттириш олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0