Кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлаш фақат махсус бланкаларда амалга оширилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМужчина и женщина осматривают свою квартиру в новом жилом доме
Мужчина и женщина осматривают свою квартиру в новом жилом доме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус бланкалар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Кўчмас мулкларни тасарруф этиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Пенсия таъминоти бўйича президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ушбу қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши белгиланган.

Махсус бланкалар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

Бланкалардаги ишончнома ва шартномалар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида герб йиғими ундириш назарда тутилган.

Герб йиғимидан тушадиган маблағлар Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган кўчмас мулклар тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.

Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган. Лойиҳа 3 октябригача муҳокамада бўлади.

Янгиликлар лентаси
0