Пенсия таъминоти бўйича президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Oбуна бўлиш
2018 йил 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади - дейилган фармон лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Шу йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига “Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолатлилигини ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Инвалиды-ветераны Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
Россия уруш фахрийлари ва меҳнат мигрантларига пенсия тўлаши мумкин

Фармон лойиҳасига кўра, 2018 йил 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган энг юқори иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига оширилади. 

Ушбу фармон лойиҳаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тайёрланди.

Муҳокама 20 сентябрда якунланади.

Янгиликлар лентаси
0