Қозоғистон учун Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим - Бозумбаев

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил якунигача Қозоғистон 400 минг тоннагача экспорт қилишни режалаштирмоқда. 2019 йилда эса ушбу кўрсаткич 1-1,2 миллион тонна бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Қозоғистонга октябр-ноябрда бензин экспортини бошлаши жуда муҳим. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилди. 

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди

Бундан аввал "КазМунайГаз" компания бошқарув раиси Данияр Тиесо сўзларига кўра, Қозоғистон кузда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга бензин етказиб беришни кутаётганлигини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, шу йил якунигача Қозоғистон 400 минг тоннагача экспорт қилишни режалаштирмоқда. 2019 йилда эса ушбу кўрсаткич 1-1,2 миллион тонна бўлиши мумкин.

Вазир бензин экспорт қилишни бошланиши учун Россия билан баъзи битимларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади.

У Қозоғистон илгари Россиядан бензин божхона тўловларисиз олиб кирилганлигини эслатди. 

“Бунинг учун биз Россияга бензин экспорт қилмаслигимиз бўйича мажбурият берганмиз”, - деб таъкидлади вазир матбуот анжуманида.

Вазирлик раҳбари бугунги кунда республикада бензин профицити ҳосил бўлди. Бу унинг нархини пасайишига олиб келди.

Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга импорт қилинган бензин керакми?

“Завод модернизациядан сўнг, бу деярли ўз якунига етди. Чимкентдаги нефтни қайта ишлаш заводи шу кунларда ишга туширилади. Бизда тоза нефт маҳсулотлари кўпайяди. Шунга кўра, бензин ҳам жуда кўп бўлади. Бунинг учун октябр-ноябрда экспорт қилишни бошлашимиз жуда муҳим ёки биз бу қурилмани яна тўхтатиб қўямиз”, - деди Бозумбаев. 

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Россия билан ушбу йўналишда иш олиб бормоқда.

“Ҳозир Россия ҳукуматида икки давлат вазирликлари ўртасида битим лойиҳаси келишувда турибти. Россия ҳукумати менинг ҳамкасбим Александ Новакга битимни имзолашга ваколат берса, умид қиламизки, бу бир икки ҳафтада ҳал бўлади. Бир ярим ой олди Қозоғистон ҳукумати қарори билан менга тегишли ваколат берилганди”, - деди вазир.

Бозумбаев сўзига кўра, Қозоғистон бензин экспорт қилинадиган давлатлар билан битимлар имзоланади.

Янгиликлар лентаси
0