Қоидабузарлик қилган ҳайдовчи пора бериш вақти қўлга олинди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мерседес" ҳайдовчиси маъмурий баённома ёзмасликни сўраб, эвазига ходимга 100 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Бухоро вилоятида қоидабузарлик қилган ҳайдовчи 100 минг сўм пора бериш вақти ИИВ ва Прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди, ИИВ матбуот хизмати хабарига асосан.   

Ушбу йилнинг 8 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Т.А. ўзининг “Мерседес-Бенц” русумли автомашинасида  меъёридан ортиқ йўловчи олиб, йўловчи ташиш қоидаларини бузиб, автомашинани бошқариб келаётган вақтида “Қашқадарё-Бухоро” йўлининг 172-км.да хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ пора берувчиларни қўлга олишни бошлади

Ҳайдовчи Т.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда ҳайдовчи маъмурий баённома ёзмасликни сўраб, эвазига ходимга 100 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилган.

Ушбу маблағни бераётган вақтда қоидабузар ҳайдовчи Бухоро вилояти ички ишлар органлари ва  прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қоидабузар ҳайдовчи нафақат йўл қоидаларини бузгани учун, балким мансабдор шахсга хизмат вазифасини ўташ вақти пора бермоқчи бўлгани учун жавобгарликка тортилади.

Янгиликлар лентаси
0